Россия Украинага кенг кўламли ҳужум уюштирди (видео)
Олам
−
06 Декабрь 8378 2 дақиқа
Россия қўшинлари бугун, 6 декабрга ўтар кечаси Украинага ракеталар ва учувчисиз аппаратлар орқали йўналтирилган йирик ҳужум уюштирди. Деярли бутун мамлакат бўйлаб, жумладан, Закарпат вилоятида ҳам ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинди. Кўплаб ҳудудлар дронлар орқали нишонга олинди.
Стратегик бомбардимончи Ту-95МС ва Ту-160 самолётларидан учирилган қанотли ракеталар Сум вилояти орқали Украина ҳудудига киргани маълум қилинди – улар Чернигов вилоятининг Прилуки тумани томон йўналди, кейин Полтава вилояти Пирятин йўналишига, ўшандан сўнг Канев (Черкасс вилояти) ва Винница вилояти томон ҳаракатланган.
Украина томони маълумотига кўра, Николаев ва Одесса вилоятларида “Калибр” туридаги ракеталар гуруҳлари кузатилган. Киев вилояти ҳудудида ракеталар Фастов орқали Макаров йўналишига ҳаракатланган. Шунингдек, Х-101 туридаги ракета йўналишлари Хмельницкий вилоятидан Тернополь, Львов ва Ивано-Франковск вилоятлари томон қайд этилган. Луцк шаҳрида ҳаво мудофаа тизимининг дронларга қарши фаолияти чоғида ўқ овозлари эшитилган, кейинроқ шаҳар мэри Игорь Полищук шаҳарда озиқ-овқат омборлари ёниб кетганини маълум қилди.
Днепропетровск вилоятида кучли зарба оқибатида бир неча ёнғин содир бўлгани, 11 ёшли бола яралангани хабар қилинди. Кривой Рог туманида инфратузилма зарарланган, Павлоградда гараж ва хўжалик иморатида ёнғин кузатилгани вилояти раҳбари Владислав Гайваненко томонидан маълум қилинди.
Киев вилоятида Россия қўшинлари Фастовдаги йирик темирйўл станциясига зарба берди. Пригород поездлари ҳаракати қийинлашгани сабабли “Укрзалізниця” жадвалга ўзгартиш киритди. Станциянинг айрим қисми ва яқиндаги қўшимча таркибга зарар етгани айтилмоқда. Шунингдек, 42 ёшли эркак яралангани ҳақида хабар берилган.
Вишгород туманида зарба оқибатида 46 ёшли аёл шифохонага етказилган – унинг қўл ва тана қисмида шикастланишлар қайд этилган. Яна бир 40 ёшли аёл юзида йирик бўлмаган жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 декабрь куни Украина дронлари Чеченистоннинг Грозний шаҳридаги бизнес-марказга зарба берганди. Чечен оммавий ахборот воситалари ҳужум оқибатларининг даҳшатли кадрлари билан бўлишди. “Грозний-Сити” мажмуасидаги 145 метрлик осмонўпар бино ўзининг аввалги жило ва кўркини тўлиқ йўқотган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Грозний-Сити” мажмуасига уюштирган ҳужумдан сўнг, Киев тез орада “совға” олишини ваъда қилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь