Россияда Қозоғистон фуқароси қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 28 апрель куни Россиядаги Бурятия Республикасида кон ҳудудида қор кўчкиси содир бўлиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон фуқароси ҳам борлиги аниқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Муйский туманида юз берган. Тўққиз нафар ишчи йўлни тозалаётган пайтда қор кўчкиси тушган. Оқибатда 6 киши қор остида қолиб, ҳалок бўлган. Яна 3 киши эса, омон чиқишга муваффақ бўлган.

Бугун, 29 апрель куни ҳалок бўлган 6 кишининг жасади топиб чиқарилган. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ҳалок бўлганлардан бири Қозоғистон фуқароси, қолганлари эса, Россия фуқаролари эканини тасдиқлаган.

Ҳозирча, марҳум билан боғлиқ маълумотлар эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владикавказ шаҳридаги Интернационалная ва Партизанск тор кўчалари бурчагида чиқинди контейнерларини юклаш пайтида портлаш содир бўлганди. Оқибатда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қор кўчкиси Қозоғистон фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг