Россияда яна рейд. 500 дан ортиқ мигрант ушланди (видео)

Олам

image

Россиянинг Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ноқонуний миграцияни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказиб, 500 дан ортиқ мигрантни ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 8 июль куни Россия Тергов қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотига кўра, Москвадаги хостеллар ва намоз ўқиладиган уйларда “ноқонуний миграция каналлари”ни аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказилган. Натижада 500 дан ортиқ киши ҳужжатларини текшириш учун полицияга олиб борилган.

Россияда қолиш тартиб-қоидаларини бузгани учун 30 дан ортиқ шахс мамлакатдан чиқариб юборилган. Шунингдек, рейд чоғида федерал қидирувда бўлган бир киши аниқлангани айтилмоқда.

Тергов қўмитаси ноқонуний миграцияни ташкил этиш учун белгиланган жавобгарликни ҳам эслатиб ўтган. Бу каби жиноятлар учун Россияда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия куч ишлатар тузилмалари томонидан марказий осиёлик, шунингдек, Озарбайжон фуқароларига қарши ўтказилган рейдлар норозиликларга, ҳатто Озарбайжон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг кескинлашувига олиб келганди. ОМОН томонидан ўтказилган рейдлар давомида мигрантларга жуда қўпол муносабат қилинган ва уларнинг ҳуқуқлари очиқчасига бузилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант рейд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг