Россиядаги “авария”да 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
06 Сентябрь 13139 1 дақиқа
Кеча, 5 сентябрь куни Татаристоннинг Заинск туманида аянчли автоҳалокат юз берди ва оқибатда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Татаристон прокуратурасига кўра, ушбу ҳодиса Набережний Челни-Олметевск йўлининг 38-километрида содир бўлган. Nexia енгил автомобили номаълум сабабга кўра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва енгил машинада бўлганлар ҳалок бўлган.
“Татаристондаги юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди, уларнинг жасадлари ватанига қайтарилади”, дея уларнинг Ўзбекистондан эканлигини тасдиқлайди ТАСС нашри.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳам ушбу маълумотларни тасдиқлаб, жасадларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкаси, Курагинский туманидаги конда ўзбекистонлик эркакни тоғ массаси босиб қолганди. 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси меҳнат патенти асосида “Артёмовский рудник” АЖ конида ишлаган. У тоғ жинсларини бурғулаш ва мустаҳкамлаш ишларини олиб борган. Шу пайтда тоғ массаси қулаб тушган. Ишчи қулаб тушган жинслар остида қолиб, олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Live
Барчаси