Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 1 октябрь куни 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Архангельск шаҳрида қурилиш ишлари давомида бахтсиз ҳолат сабабли вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Бош консулхона томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Архангельск вилоятидаги ваколатхонасига тегишли нота юборилган.  Маълум бўлишича, 2003 йилда Сурхондарё вилояти туғилган фуқаро Н.С. “Корица” тураржой комплексида олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида 5 қаватидан тушиб кетиб, вафот этган.

Ҳолат юзасидан Архангельск шаҳри Соломбал округи тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми билан (қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Федерацияси Олий суди ва Россия Федерацияси Олий суди ҳузуридаги суд департаменти қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қурилиш Архангельск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг