Рустам Турсунов ҳам лавозимидан озод этилди
Олам
−
03 Ноябрь 27329 1 дақиқа
Рустам Раҳмонович Турсунов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу тўғрисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши қарори қабул қилинди.
Маълумот учун, Рустам Турсунов ушбу лавозимга 2021 йилнинг февраль ойида тайинланганди. Ундан олдин эса Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келаётган Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Улар нима сабабдан ишдан олингани маълум эмас.
Live
Барчаси