Саакашвили Зеленскийга мурожаат йўллади

Олам

image

Грузиянинг собиқ президенти, Украинадаги Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина Президенти Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, уни ҳарбий асирлар алмашинуви рўйхатига киритишни сўради. Саакашвили бу ҳақдаги мурожатини ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Сиёсатчининг айтишича, энди у доимо тақиб остида бўлади ва унинг тақдири уруш билан бевосита боғланиб қолган. 

Саакашвили ўзининг Украина фуқароси эканини, Зеленский раҳбарлигидаги Украина Миллий ислоҳотлар кенгаши ижроий қўмитаси раиси бўлиб ишлаганини таъкидлаган. 

“2019 йилда сиз менга ноқонуний тортиб олинган Украина фуқаролигини қайтарганингиз каби, илтимос, мени – Одесса вилояти собиқ губернатори, Миллий ислоҳотлар кенгаши ижроий қўмитаси раҳбари сифатида, Грузиянинг россияпараст режими томонидан ноқонуний равишда ушлаб турилган шахс сифатида ушбу урушнинг фуқаро асирлари рўйхатига тегишли ҳуқуқий оқибатлари билан бирга киритишингизни сўрайман. Биламан, украинлар ўзлариникини ташлаб қўймайди”, деган Саакашвили. 

Грузия собиқ президенти Зеленскийга мурожаатни 12 ноябрь куни, уни шифохонадан қамоқхона камераларига қайтаришганидан бир кун ўтиб йўллаган.

Саакашвили 2021 йил октябридан бери қамоқда. У Грузияга қайтиши биланоқ қўлга олинган. Қамоққа олиниши ортидан унинг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашган. 2022 йил майидан у Тбилисидаги клиникада даволанган.

Саакашвили ўзига чиқарилган барча ҳукмлар бўйича жами 12,5 йил қамоқда бўлиши керак. 
Украина ҳукумати бир неча бор Грузия ҳукуматидан Саакашвилини даволаниш учун Киевга топширишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ва Махсус давлат қўриқлаш хизмати собиқ раҳбари Теймураз Жанашияни давлат бюджетига қарийб 9 миллион лари (3,3 миллион доллар) тўлаши бўйича қарор чиқарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг