Саида Мирзиёева Алишер Усмоновни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Алишер Отахонович Усмоновни табриклади. Бу ҳақда у бугун, 9 сентябрь куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

Бугун, 9 сентябрь куни Олий суд биносида Ўзбекистон судьялар ҳамжамияти билан конструктив учрашув бўлиб ўтган. Унда барча даражадаги раҳбарлар ва судьялар иштирок этган.

“Президент Администрацияси олдига қўйилган бешта устувор вазифада суд ислоҳоти муҳим ўрин тутади. Саккиз йил давомида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан одил судлов соҳасидаги энг намунали хорижий тажрибани ўз ичига олган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди”, дейди Саида Мирзиёева.

Билдирилишича, Президентнинг суд тизимини сунъий интеллект асосида рақамлаштириш, судларга енгиллик яратиш мақсадида низосиз масалаларни нотариусларга ўтказиш, судьяларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган фармонлари ҳақида сўз юритилган. Бу соҳада эскирган таълим тизимининг ўрнини эгаллайдиган Одил судлов академияси ташкил этилгани қайд этилган.

“Очиқ ва ошкора мулоқот учун барчага миннатдорлик билдириб, Алишер Отахонович Усмоновни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани билан табриклайман. Омад ва олдимизга қўйилган барча вазифалар муваффақиятли амалга оширилишини тилайман”, деб ёзади Мирзиёева.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 1964 йилда туғилган. У бугунга қадар Косонсой туман судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори, Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири ва Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Сенатнинг тегишли қарорига асосан, Алишер Усмонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг