Саида Мирзиёева БМТ комиссиясининг одил судлов бўйича сессиясида қатнашди

Жамият

image

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австриянинг Вена шаҳрида БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, сессияда 175 та давлатдан 1,5 мингдан зиёд юқори мартабали раҳбар ва экспертлар иштирок этган. Бу йил Ўзбекистон илк бор ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлган.

“Мен мамлакатимизда одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан сўзга чиқдим”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Шунингдек, Саида Мирзиёева кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмаслигини, шу сабабли уларга қарши очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорлик орқали биргаликда курашиш зарурлигини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг