Саидов Ароқчи билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият

image

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот қилиб, Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

“Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик. Ҳамкасбим билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилдик ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этдик”, дейди Саидов.

Шунингдек, мулоқотда барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан – мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позиция яна бир бор тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиёнга Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллаган эди. 

Қайд этиш жоиз, бунгача Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли ҚатарҚувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари халқига ҳамдардлик билдирган ҳамда Уммон султонлигини ва Иорданияни қўллаб-қувватлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ Бахтиёр Саидов Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг