Саидов Цзиньпинга Мирзиёевнинг саломини етказди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 15 июль куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

Саидов Си Цзиньпинга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказди.

Мазкур учрушув Хитойнинг Тянжин шаҳрида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

“Учрашувимиз давомида ҳамкасбларим билан биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилдик.

Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик”, дейди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 17 июнь куни “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити якунлари бўйича давлат раҳбарлари Остона декларациясини имзолаганди. Остона декларациясидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой Си Цзиньпин Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг