Салоҳсиз “Ливерпуль” Миланда муҳим ғалабани қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 9 декабрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Миланда “Интер” меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Марказий ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Кетма-кет муваффақиятсизликларга учраб келаётган мерсисайдликлар 88-дақиқада пенальти ҳуқуқига эга бўлди. Алессандро Бастонининг Флориан Вирцга нисбатан ишлатган қўполлиги учун бош ҳакам “Интер” дарвозасига пенальти белгилади. Доминик Собослаи зарбани аниқ амалга ошириб, жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди. Бу “Ливерпуль”нинг сўнгги етти ўйиндаги атиги иккинчи ғалабаси бўлди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси 6-туридан сўнг 12 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилди. “Интер” эса 12 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Навбатдаги турда мерсисайдликлар “Марсел”га қарши майдонга тушса, миланликлар “Арсенал” билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасидаги “Лидс Юнайтед”га қарши баҳсда кетма-кет учинчи марта захирада қолгани сабабли бош мураббий Арне Слот ва клуб раҳбариятидан норози эканини билдиргандан сўнг ушбу учрашув учун тузилган қайдномага киритилмаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Салоҳ “Ливерпуль” Чемпионлар Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг