Самарқандда ҳисоблагичсиз 907 млн газ ишлатган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Март 2539 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида 907 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Маълум бўлишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ комплеанс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўрганиш олиб борилган.
Аниқланишича, шаҳарнинг “Шодиёна” маҳалласида жойлашган умумий ўрта таълим мактабида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз ва ҳисоблагичсиз тармоққа уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 907 миллион 200 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кўп қаватли уйда 9,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель