Самарқандда директор ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ўқувчини тиз чўктирди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат 2024 йилнинг апрель ойида Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я.ни ҳақоратлагани ортидан юзага келган. Воқеадан хабардор бўлган мактаб директорининг ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т нинг онасининг розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я.нинг уйига узр сўраш учун олиб борган.

Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланган.

Шунингдек, Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари С. Д., синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р.га нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Маълумот учун, ўқувчи Х.Т. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 ноябрдаги тегишли қарори билан ҳудуддаги 1-сонли оилавий болалар уйига берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд директор ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг