Самарқандда қонунни бузган 2 судья ишдан олинди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 3895 1 дақиқа
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятида қонунни бузгани учун икки нафар судья ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кенгашнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Нодиржон Ражабов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун ва ёзма аризасига асосан, Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси Санжар Солиев Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида адвокатлар ҳайъатининг муқаддам судланган адвокати ўз танишлари орқали “қамоқ” эҳтиёт чорасини ҳал қилиб бериш эвазига пора талаб қилганди.