Самарқандда маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 4848 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Жомбой туманида маст ҳолда автомашина бошқарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди, яна 3 нафари ҳам жазоланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчиларнинг 3 нафарига Базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида (16 млн 480 минг сўм) жарима ва 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, яна бир нафари сархуш ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаргани учун 15 суткага қамалган. Бундан ташқари, бир нафар ҳайдовчи ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмагани сабабли БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган бўлса, яна бири дрифт қилгани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан 1 йилга айрилиб, тегишли чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Spark ва Lacetti тўқнашиб кетиб, улардан бири йўл четида турган пиёдани ҳам уриб юборганди.