“Сантьяго Бернабеу” стадиони теннис ўйинларига мослаштирилади
Спорт
−
26 Март 1495 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг “Сантьяго Бернабеу” стадиони жорий йил апрель ойида бўлиб ўтадиган Мадрид теннис турнири учун машғулотларни ўтказишга тайёрланади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни Испания Ла Лигаси доирасидаги “Алавес”га қарши учрашувидан сўнг футбол майдони тозаланади ва стадион теннис ўйинларига мослаштирилади. “Реал Мадрид” жамоаси ушбу даврда учта сафар ўйинини ўтказади ва жорий йилнинг 13 май куни “Реал Овьедо”га қарши стадионга қайтади.
Агар “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса, биринчи ўйинни сафарда ўтказади, жавоб ўйини эса теннис мусобақаси тугагач, 5 ёки 6 май кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Мадриддаги турнир жорий йилнинг 20 апрелидан 3 майигача давом этади. Амалдаги чемпионлар норвегиялик Каспер Рууд ва дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси беларуслик Арина Соболенко ҳисобланади.
Live
Барчаси