Сардор Умурзоқов Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси бўлди
Жамият
−
14 Июль 8265 1 дақиқа
Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, Президентнинг тегишли фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Сардор Умурзоқов 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.
2007 йилда Умурзоқов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган. У 2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.
Сардор Умурзоқов 2019 йил 28 январда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, 2022 йилнинг 16 июль куни Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланган.
2023 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозими тугатилганидан сўнг Сардор Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шундан бери у ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Live
Барчаси