Сариосиёда Gentra дарёга тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 17 апрель куни Сурхондарё вилоятида Gentra каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:40 лар атрофида Сариосиё тумани “Эҳтиром” маҳалласида Gentra ҳайдовчиси машинасини қўл тормозига қўймай шу ҳудуддаги дўконга кириб кетган. Қўл тормозига қўйилмаган автомобиль ҳаракатланиб, ушбу маҳалладан оқиб ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган.

Ҳайдовчи мазкур ҳодиса юзасидан “112” тизими орқали Сурхондарё вилояти ФВБга хабар берган. Хабарга асосан, қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомашинани дарёдан чиқариб берган. Ушбу ҳодиса рўй берганда автомобиль ичида одамлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Cobalt автомашинаси каналга тушиб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Сариосиё Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг