Саудия Арабистони лигаси жуда кулгили жой – Тони Кроос 

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Немис футболчиси ўз подкастида Саудия лигаси ва Роналдунинг таъсири ҳақида танқидий муносабат билдирди:

“Саудия Арабистони лигаси жуда кулгили жой, чунки Криштиану келишидан олдин ҳеч ким улар ҳақида эшитмаган эди. Энди эса уларга глобал шуҳрат келтирган одамни ҳурмат қилишмайди. Сизга очиқчасига айтаман: агар Криштиану эртага кетса, бу лигани бошқа ҳеч ким томоша қилмайди”, деди Кроос.

Аввалроқ, ОАВда Криштиану Роналду Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) сиёсатига нисбатан норозилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур жамғарма “Ал-Наср”, “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” клубларига эгалик қилади.

Шунингдек, хабарларга кўра, португалиялик юлдуз “Ал-Наср”нинг қишки трансфер сиёсати ва янги футболчилар танловидан ҳам қониқмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Наср” жамоаси мухлислари Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган “Ал-Иттиҳод”га қарши учрашув вақтида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус акция ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду Тони Кроос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг