“Селтик” бош мураббийи истеъфога чиқарилди 

Спорт

image

Шотландиянинг “Селтик” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс мавсумни муваффақиятсиз бошлагани сабабли истеъфога чиқди. Клубнинг собиқ мураббийи Мартин О’Нил ва собиқ футболчиси Шон Малони вақтинча жамоани бошқариб туради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Селтик” футбол клуби Брендан Рожерс ўз истеъфоси ҳақида ариза берганини тасдиқлайди. Қарор клуб томонидан қабул қилинди ва Брендан дарҳол ўз лавозимини тарк этади”,  дейилади клуб расмий баёнотида.

Клуб шунингдек, янги доимий мураббий тайинлаш жараёни бошланганини маълум қилди. Шу орада Мартин О’Нил ва Шон Малони жамоани вақтинчалик бошқаришини тасдиқлади.

Маълумот учун, шимолий ирландиялик мутахассис Брендан Рожерс аввал “Суонси”, “Ливерпуль” ва “Лестер” клубларини бошқарган. У 2023 йилнинг июнь ойида Анге Постекоглу ўрнига иккинчи бор “Селтик” бош мураббийи этиб тайинланган эди. Рожерс аввалроқ, 2016–2019 йилларда “Селтик”ни бошқарган ва жамоаси билан бир неч бор мамлакат чемпиони бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо Брендан Рожерс “Селтик”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг