Сенат диний концепцияни маъқуллади

Олам

image
Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди north_east

Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Сенаторлар бугун, 20 февраль куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида бу қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади.

Билдирилишича, сенаторлар томонидан маъқулланган қонун ва концепция билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан белгиланаётган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш мақсадида парламент комиссияси ташкил этилиши назарда тутилмоқда.

“Концепциянинг қабул қилиниши диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга асосланган муносабатлар моделини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллашишига, жамиятда тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳити мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг қабул қилиниши ва соҳада ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини кафолатлайди, мамлакат халқи тотувлигини таъминлашга хизмат қилишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

диний концепция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг