Сергеев Эрон клубига кўчиб ўтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Игор Сергеев Эроннинг “Персеполис” жамоаси билан шартномани имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

32 ёшли Сергеев “Персеполис” сафида 19-рақам остида ҳаракат қилади. Манбага кўра, унинг клуб билан шартномаси 1,5 мавсумга мўлжалланган бўлиб, шу вақт ичида тахминан 1,5 млн доллар ишлаб топиши кутилмоқда.

Айни дамда “Персеполис” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, Сергеев жорий мавсум Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Игорь Сергеевга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Игор Сергеев Остон Ўрунов “Пахтакор” “Персеполис”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг