Шаҳрисабздаги дўконларга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган иккита дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 июнь куни соат 20:50 да шаҳарнинг “Кеш” МФЙ Ипак йўли кўчасида жойлашган иккита дўконда (қандолат ва қуруқ мевалар) ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар бошқармасига хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:03 да ўраб олинган ва соат 21:10 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконларнинг тахминан 30 квадрат метр майдонда том ва ички қисми ёнган. Дўконлар бозор ҳудудида жойлашмаган. 

ФВВ хабарига кўра, ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. 
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган яшаш хонадонларидан бири ёнганди. Ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Шаҳрисабз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг