Шавкат Мирзиёев бугун АҚШда кимлар билан учрашиши эълон қилинди
Жамият
−
00:38 711 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг бугунги дастури музокараларга бой бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари АҚШ Савдо вазири Ховард Латник, АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Ёванович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блэк билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, АҚШ бизнес доиралари вакиллари билан стратегик режалардан аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ўтишга қаратилган янги форматдаги давра суҳбати ҳамда Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
“Ишбилармонлик тадбирлари якунлари савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янада ривожлантиришга, шунингдек, аниқ қўшма лойиҳаларни илгари суришга қўшимча суръат бағишлайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль