Шавкат Мирзиёев “қора шаҳзода” билан қўнғироқлашди

Жамият

image

Кеча, 29 март куни Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, вазирлар маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари бир-бирларини ўтган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр муносабати билан яна бир бор самимий қутлаган.

Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилган.

Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланган.

Ўзбекистон етакчиси бундай синовли кунларда Ўзбекистон Саудия Арабистони hаҳбарияти ва биродар халқи билан бирдам ҳамда якдил эканини қайд этиб, подшоҳликнинг вазмин ва оқилона сиёсатини ҳар томонлама қўллашини билдирган.

Ўзбекистон Президенти ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган фуқароларга кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ал Саудга ва валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этган.

Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилган. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинган.

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қора шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг