Шавкат Мирзиёев Матвиенкони туғилган куни билан табриклади
Жамият
−
07 Апрель 2665 1 дақиқа
Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилаган.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.
Парламентлар юқори палаталари ҳамкорлиги бўйича комиссиянинг йиғилишлари ҳар йили ўтказиб келинмоқда. МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги алоқалар ҳам самарали йўлга қўйилган.
Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси икки мамлакат парламентлари ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашиб, Ўзбекистондаги илк АЭС қурилишини муҳокама қилганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель