Шавкат Мирзиёев ОИИБ делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзоу Цзяи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, учрашув аввалида мамлакат етакчиси ушбу нуфузли кўп томонлама молиявий институт раҳбарини лавозимга киришгани билан самимий табриклаган.

Ўзбекистоннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан стратегик шериклигини кенгайтиришнинг амалий масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда банк билан кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Амалдаги ва истиқболли қўшма лойиҳалар портфели 7 миллиард доллардан ошган. Ўтган йилнинг ўзида молиялаштириш ҳажми 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган.

Ўзбекистон Президенти хусусий сектор, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш, камбағалликни қисқартириш дастурини амалга оширишга кўмаклашиш, муқобил энергетика, энергия самарадорлиги, сув таъминоти, ижтимоий хизматни ривожлантириш каби устувор соҳаларда самарали ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган.

ОИИБнинг минтақавий аҳамиятга эга йирик инфратузилмавий лойиҳаларда фаол иштирок этиши муҳимлиги таъкидланган.

Ўз навбатида, Цзоу Цзяи Ўзбекистондаги ўзгаришлар кўламини юқори баҳолаб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Цзоу Цзяи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг