Шавкат Мирзиёев Синдоровга фахрий унвон топширди
Спорт
−
28 Ноябрь 8697 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 ноябрь куни шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонини топширди.
Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида якунига етган шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиблигини қўлга киритди.
Тарихда бирон марта ўзбек шахматчиси Жаҳон кубоги финалига қадар етиб кела олмаганди. Энди ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдоров 2026 йилнинг март ойида ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади.
Элатиб ўтамиз, кеча, 27 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоровга Президент совғаси – 3 хонали хонадон ва унинг мураббийларини эса пул мукофотлари билан тақдирлаган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь