Шомуродов фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин – ОАВ

Спорт

image
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик ҳужумчига Саудия Арабистонининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Шомуродов эса ҳозирда Туркияда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироқ агар унга молиявий жиҳатдан манфаатли таклиф тушса, клубини ўзгартиришга тайёр. Элдор янги жамоасида йилига тахминан 3 миллион евро маош олишни истамоқда.

“Истанбул Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчининг трансферидан 8,5 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарлари бўлди. У жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилди, аммо турк клуби қишда унинг трансфер ҳуқуқини Италиянинг “Рома” клубидан тўлиқ сотиб олди.

Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Саудия Арабистони Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг