Шомуродов мутлақ тўпурарга айланиб олди
Спорт
−
08 Ноябрь 22290 2 дақиқа
Кеча, 7 ноябрь куни Туркия Суперлигаси 12-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” “Генчлербирлиги” клуби майдонига сафар қилди. Учрашувда истанбулликлар 1:2 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берди. Меҳмонлар таркибидаги ягона голни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Элдор Шомуродов киритди. Бу гол билан Шомуродов Туркия Суперлигасидаги мутлақ тўпурарга айланиб олди.
Шомуродов ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва учрашувнинг 46-дақиқасида гол уриб, учрашувдаги мувозанатни тиклади, бироқ 53-дақиқада мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди ва якунда ғалабани сақлаб қолишга эришди. Шомуродовнинг бу голи чемпионат доирасидаги кетма-кет 3-ўйиндаги голи бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Аббос Файзуллаев эса жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмади.
“Sofascore” нашри Шомуродовнинг ушбу ўйиндаги ҳаракатларини 7 балл билан баҳолади.
Айни дамда Элдор Шомуродов 8 та гол билан Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлиб олди. Шомуродов кейин “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу ҳам 7 та гол билан 2-ўринда бораётган бўлса, “Фенербаҳче” футболчиси Юссеф Эн-Несири ва “Галатасарай” форварди Мауро Икарди эса 6 тадан гол билан кейинги ўринларни банд этган.
Маълумот учун, Туркия Суперлигасида ҳозирда “Галатасарай” 29 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Фенербаҳче” 25 очко билан иккинчи, “Трабзонспор” 24 очко билан учинчи ўринда. “Башакшехир” эса 13 очко билан 10-поғонада жойлашган.