Шомуродов Туркия клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди – Романо

Спорт

image

Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби Элдор Шомуродовни “Рома”дан сотиб олиш мажбурияти билан 3 миллион евро эвазига ижарага олиш бўйича битимга яқинлашмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.  

Инсайдернинг билдиришича, битим шартларига кўра ижара тўлови 3 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, 2,7 миллион еврога мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд. Бундан ташқари, “Рома” келажакдаги сотувдан 10 фоиз улуш олади

Шомуродов клуб билан икки йиллик шартнома имзолайди, шартномани бир йилга узайтириш имконияти ҳам бўлади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган бўлса-да, у ўтган мавсум якунидан бери кетиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида тилга олинмоқда.

Шомуродов сўнгги мавсумда римликлар сафида жами 37 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма билан иштирок этди. “Рома” айни дамда UEFA молиявий фейр-плей талабларига мослашиш учун таркибни қисқартириш ва даромадларни ошириш йўлида ишламоқда, Шомуродовнинг кетиши эса бу жараённинг бир қисмига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “Ренн” клуби спорт директори Луика Дезире 29 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов борасида римликларга сўров юборгани хабар қилинганди. Шунингдек, унга Италиянинг бошқа бир клуби “Кремонезе” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Башакшеҳир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг