“Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонаси ишга туширилди

Жамият

image

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳудудда дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматларининг маъмурий бинолари, савдо павильони ва омборлар жойлашган.

Бу ерда “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатилади, интерфаол тизимлар, банк, тиббиёт ва меҳмонхона хизматлари учун зарур инфратузилма, шунингдек, катта автотураргоҳ ҳам ташкил этилган.

Зона фаолияти умумий аҳолиси 3,5 миллиондан зиёд бўлган иккита муҳим ҳудуд – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кеча, 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келганди. У Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Бугун, 17 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушгач, тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.  Етакчиларнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг