Сирдарёда психатроп қаҳвани чегарадан олиб ўтаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарёда таркибида “Сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган оздирувчи қаҳваларни 200 АҚШ доллар эвазига чегарадан олиб ўтаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Малик” чегара божхона пости орқали мамлакат ҳудудига кириб келган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада юклар орасида божхона назоратидан яширилган 8 ва 10 граммлик пакетчаларга қадоқланган 3 турдаги кофе маҳсулотлари божхона ходимларининг диққатини тортган. Аниқланишича, 2258 дона мазкур биологик фаол қўшимчаларни ҳайдовчи 200 АҚШ доллари эвазига божхонадан олиб ўтаётган бўлган.

Марказий божхона лабораторияси эксперт хулосасига кўра, мазкур маҳсулотлар таркибида “Сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистонда муомаласи чекланган мазкур модданинг ҳаттоки, ярим грамми ҳам жиноий жавобгарликка олиб келади. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистондан Фарғона вилоятига бериб юборилган “почта” ичида наркотик дорилар борлиги аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё қаҳва психатроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг