Сирдарёда тўртта автомобиль ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида бир вақтнинг ўзида тўртта транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 13:45 ларда Мирзаобод тумани, “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг “Душанбе –Тошкент” йўналиши 94-километрида содир бўлган. Isuzu русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси маҳаллий аҳамиятдаги 20 V 001 автомобиль йўлига навбат билан қайрилиб олаётган VAZ 2101 ҳамда 2 та Nexia-3 русумли транспорт воситаларининг ортидан келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида VAZ 2101 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси вилоят тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. Ҳозирда содир этилган ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан ҳаракат давомида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, ҳушёр ҳолда транспорт воситасини бошқаришларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Onix ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, пиёдани ҳамда Nexia-3 ва Cobalt автомашиналарини уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё автомобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг