Сохта ДХХ ходими 10 минг доллар билан ушланди
3-саҳифа
−
03 Март 4286 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходими деб таништириб, муаммони ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 1974 йилда туғилган фермер хўжалиги ишчиси имконсиз кўринган, муаммоли инсонларга ўзини орган ходими сифатида таништирган ҳолда, бир нечта фуқароларни алдаб чув тушириб келган.
1985 йилда туғилган фуқаронинг юритувида бўлган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида ўзини ДХХ ходими деб таништириб, иш унинг фойдасига ҳал қилиб берилишига ваъда берган. Эвазига эса 30 минг АҚШ доллар миқдордаги пулларни талаб қилган.
Келишилган кунда Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кафеларнинг бирида айтилган пулдан 10 минг АҚШ долларни олган пайтда тезкор тадбир иштирокчилар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28 орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит Instagram тармоғида бемор болаларнинг видеоларини монтаж қилиб, ёрдамга муҳтожларнинг эҳсон пулларини ўзлаштириб келгани ҳақида хабар берилганди.