Сомсахонада портлаш юз берди. 7 киши жароҳатланди
Жамият
−
20 Март 2020 15758 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18 март куни кундузи Шаҳрисабз тумани Хўжахуросон маҳалласида яшовчи 1949 йилда туғилган А.Т.нинг хонадонида чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, чақнаш хусусий уйда ўзбошимчалик билан ташкил қилинган сомсахонада 20 литр ҳажмли газ балони ёрилиб, суюлтирилган углеводород газининг ҳаво аралашмаси натижасида содир бўлган. Натижада сомсахонанинг уч нафар ишчиси ҳамда тўрт нафар мижоз (жами етти киши) турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан ЖК (Жиноят кодекси)нинг 229-моддаси (“Ўзбошимчалик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь