Стив Жобс сурати туширилган тангалар зарб қилинади

Олам

image

АҚШ зарбхонаси Apple копмпанияси асосчиси ва собиқ бош директори Стив Жобсга бағишланган 1 долларлик эсдалик танга дизайнини тақдим этди. Бу ҳақда “MacDailyNews” хабар берди.

Маълумотларга кўра, АҚШ зарбхонаси томонидан тақдим этилган тангалар дизайнида Шимолий Калифорния тоғлари фонида оёқларини чалиштириб ўтирган ва бўйинбоғ таққан Стив Жобснинг ёшлиги тасвирланган.

Шунингдек, тангада “Эътиборга лойиқ бир нарса қилинг” ёзуви туширилади. Бу иқтибос тадбиркорнинг дунёқараши ва мулкидан қолган меросини тасвирлаш учун ёзилган.

Нашрнинг таъкидлашича, тасвир атрофида “United States of America”, “California” ва “Steve Jobs” сўзлари ҳам бўлади.

Тангалар зарбхона веб-сайтидан ҳар бири 13,25 доллардан сотилади. Тўрт тангали тўпламлар, 25 тангали тўпламлар ва 100 тангали пакетлар ҳам мавжуд бўлади.

Қайд этиш жоиз, америкалик тадбиркор Стивен Пол Жобс 1955 йилнинг 24 февралида АҚШнинг Калфиорния штатида туғилган. У дўсти билан 1976 йилда шахсий компьютерини янада ривожлантириш ва сотиш учун Apple  компаниясига асос солган. Шунингдек, тадбиркор NeXt компанияси асосчиси ва Pixar’нинг асосий акциядори бўлган. У 2011 йил 5 октябрда вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги мамлакатнинг 250 йиллик юбилейи муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган 1 долларлик танга ишлаб чиқаришни режалаштираётган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Apple Стив Жобс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг