Су-57 қирувчи самолёти кучлар мувозанатини ўзгартиради – МWМ

Олам

image

Россиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти Су-57 Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берилса, минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанати тубдан ўзгариши мумкин. Бу ҳақда “Military Watch Magazine” (МWМ) хабар берди.

Нашрда келтирилишича, Россия Су-57 самолётларини йирик партияда сотиши Яқин Шарқ осмонидаги устунлик масаласини қайта шакллантиради. Ҳозирча минтақада бешинчи авлод қирувчиларидан фақат Исроил фойдаланмоқда.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг айтишича, Россиянинг янги қирувчиси Яқин Шарқда ҳаво устунлигини таъминлаш салоҳиятига эга. Сабаби, Исроил тасарруфидаги F-35 қирувчилари ҳали юқори интенсивликдаги жанговар ҳаракатларга тўлиқ тайёр эмас.

Бунгача Россия саноат ва савдо вазири Антон Алихонов Яқин Шарқ давлатлари Су-57Е экспорт версиясига жиддий қизиқиш билдираётганини маълум қилган. “Рособоронэкспорт” раҳбари Александр Михеев эса компания буюртмалар портфелида ушбу самолётларни етказиб бериш бўйича бир нечта шартномалар мавжудлигини ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирган.

Маълумот учун, Су-57Е – “Сухой” компанияси томонидан ишлаб чиқилган Россиянинг кўп мақсадли бешинчи авлод қирувчиси. Самолёт ҳаво, қуруқлик ва денгиз нишонларига зарба бериш имкониятига эга бўлиб, суперсоник круиз тезлиги, ички қуролланиш тизими, радиотўлқинларни ютувчи қоплама ва замонавий борт ускуналари билан жиҳозланган. У илк бор Aero India-2025 кўргазмасида намойиш этилган ва катта қизиқиш уйғотган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Россиянинг Су-57 қирувчи самолётлари ва С-500 ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Фарангиз Суннатова

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия самолёт Су-57 қирувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг