Суданда жангарилар уч ҳафта ичида камида 60 минг кишини ўлдирди

Олам

image

Суданнинг йирик Ал-Фашир шаҳрида уч ҳафта ичида камида 60 минг киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Йель университетининг гуманитар фанлар тадқиқот лабораторияси директори Натаниэль Рэймонднинг таъкидлашича, вазият “кушхонага жуда ўхшайди”. Унинг жамоаси томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош суратлари бир вақтлар 1,5 миллион аҳоли истиқомат қилган Ал-Фашир шаҳри бўшаб қолганини кўрсатади.

Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) шаҳар устидан назорат ўрнатганидан сўнг, бутун маҳаллалар “кенг жиноят жойлари”га айланди: жасадлар тоғлари, оммавий қабрлар ҳамма жойда кўриниб туради ва ўлганларнинг кўпчилиги улкан чуқурларда ёқиб юборилди.

БМТнинг уруш жиноятлари бўйича терговчилари Ал-Фаширга кириш имконига эга эмас, шунинг учун ўлганларнинг аниқ сони номаълум. Бироқ Британия Жамоатчилик палатаси тараққиёт қўмитаси тадқиқотчилари келтирган энг паст ҳисоб-китобларга кўра, уч ҳафта давомида биргина Ал-Фаширда камида 60 минг киши ҳалок бўлган. Яна 150 минг аҳоли бедарак йўқолган, улар қочишга муваффақ бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот йўқ.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Ал-Фаширдаги воқеаларни 2023 йилнинг апрель ойида бошланган ва 400 мингга яқин одамнинг ўлимига ҳамда 13 миллион одам уй-жойини ташлаб кетишига олиб келган Судандаги фуқаролар урушидаги энг даҳшатли уруш жинояти деб атамоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 август куни Ғарбий Судандаги Марра тоғлари ҳудудида юз берган кўчки оқибатида камида минг киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Судандаги уруш Ал-Фашир шаҳри Натаниэль Рэймонд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар