Судандаги уруш назоратдан чиқмоқда – Гутерриш
Олам
−
04 Ноябрь 3981 2 дақиқа
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар “назоратдан чиқиб кетган”, деб баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўриши керак.
Қатардаги БМТ саммитида сўзлаган Гутерришнинг сўзларига кўра, Дарфур вилоятидаги Эл-Фашир шаҳридаги вазият дунёнинг энг оғир гуманитар инқирозларидан бирига айланмоқда.
“Биз доимий равишда инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилаётгани ҳақида хабарлар олаяпмиз. Юз минглаб тинч аҳоли муҳосарада қолган, одамлар озиқ-овқат етишмаслиги, касалликлар ва зўравонлик туфайли ҳалок бўлаяпти”, деди БМТ Бош котиби.
Гутерриш тарафларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ҳамда барча давлатларни Суданга қурол етказиб беришни бас қилишга чақирди.
“Бутун халқаро ҳамжамият ва Судандаги вазиятга таъсир кўрсата оладиган барча кучларни бирлаштириш зарур. Бизга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режими керак. Бу дахшатли жангни тўхтатиш шарт. Энг муҳим шартлардан бири – мамлакатга қурол киришини чеклаш. Шу билан бирга, содир этилаётган жиноятлар учун жавобгарлик механизмларини ҳам яратиш зарур”, деди у.
Судандаги можаро
2023 йил 15 апрелдан буён Суданда миллий армия билан Тезкор қўшинлар (RSF) ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Натижада Эл-Фашир шаҳри RSF назоратига ўтди, минглаб аҳоли ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Интернетда тарқалган видеоларда аҳолини зўрлаб кўчириш, қотиллик ва азоб-уқубат ҳолатлари қайд этилган.
Live
Барчаси