Судланган мигрантларни Россияга киритмаслик таклиф қилинди

Олам

image

Россияда ЛДПР фракцияси депутатлари партия етакчиси Леонид Слуцкий бошчилигида судланган хорижий фуқаролар учун Россияга умрбод кириш тақиқини жорий этишни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳаси парламент палатаси кўриб чиқиши учун киритилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Тақдим этилаётган қонун лойиҳасига кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун судланган, судланганлиги олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган, шунингдек судланганлиги олиб ташланган ёки бекор қилинган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга кириши тақиқланади”, дейилади тушунтириш хатида.

Ҳужжатда аниқлик киритилишича, ҳозирда судланган хорижий фуқаролар учун Россияга киришни тақиқлаш чоралари фақат маълум бир муддатга амал қилади.

“Таклиф этилаётган чоралар Россия Федерацияси фуқароларига сезиларли зарар етказилишининг ва уларнинг асосий ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишга қаратилган бўлиб, шунингдек хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида жиноятчилик даражасини камайтириш бўйича огоҳлантирувчи чора сифатида хизмат қилади”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалқроқ Россияда ҳукумат комиссияси судланганлиги олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган чет элликларга Россия фуқаролигини, вақтинча яшаш рухсатномасини (ВЯР) ёки яшаш учун рухсатномани (ЯР) беришни тақиқлашни маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия тақиқ Суд мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг