Сурияда Асад тарафдорлари яна исён кўтаришга уринди

Олам

image

Сурияда ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад режими зобитлари бошчилигида давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Бу ҳақда Сурия ички ишлар вазирлигига таяниб, SANA хабар берди.

Вазирлик баёнотига кўра, Сурия махсус хизматлари мамлакатда давлат тўнтариши тайёрланаётганини фош этиб, унинг олдини олишга муваффақ бўлган. Унга Суриянинг собиқ армияси зобитлари бошчилик қилган.

“Биз аввалги даврда қолиб кетган ағдарилган режим зобитлари томонидан тайёрланган тўнтариш режасини пучга чиқардик. Бу бизнинг қуролли кучларимиз ва халқимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида амалга ошди”, деди Ички ишлар вазири Анас Ҳаттоб.

У тўнтариш айнан қачон режалаштирилгани ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлигига кўра, ушбу фитнанинг олди олинганидан сўнг ҳукумат жиноятчиларни жазолаш бўйича махсус департамент ташкил қилишга қарор қилган. Ушбу тузилма бошқа хавфсизлик хизматлари билан мувофиқликни кучайтириш орқали фаолият юритади. Бу чора-тадбирлар хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида кўрилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида Сурия мудофаа вазирлиги Башар Асад тарафдорлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни бартараф этиш режасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берганди. Бу режалар Сурия ҳукумати кучлари билан мухолифат гуруҳлар томонидан ағдарилган Башар Асадга мансуб алавийлар ўртасида мамлакатнинг денгизбўйи ҳудудларида юз берган тўқнашувлардан сўнг эълон қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Латакиянинг Жаблеҳ ҳудудида Башар Асаднинг ҳокимиятдан ағдарилган режими тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумда Сурия хавфсизлик кучларининг камида 11 ходими ҳалок бўлганди. Бунинг ортидан расмийлар Латакия ва Тартус вилоятларига юзлаб ҳарбий техника, жумладан, танклар, бронетранспортёрлар ва бир нечта ракета тизимларини юборган. Минтақада ағдарилган режим тарафдорларини қўлга олиш учун операция бошланган. Операция давомида камида 50 нафар хавфсизлик кучлари ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия давлат тўнтариши Башар Асад исён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг