Сурхондарёда 5 асрлик тангаларни четга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Термиз аэропорти чегара божхона постида йўловчилардан бири 5 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди. 

Бадиий экспертиза хулосасига кўра, кумушдан ишланган мазкур тангалар XVI асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган.

Тангалар Термиз археология музейига топширилган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, яратилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган маданий бойликларни, шу жумладан, нумизматика ашёларини мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида милоддан аввалги II-I асрлардан милодий ХХ асргача бўлган даврга оид 400 млн сўмлик тангаларни чет элга олиб чиқишга уринган шахс аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Сурхондарё танга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг