Таиландда 140 йўловчи билан қўнган сомолётнинг шассиси синиб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 11 март куни Таиланднинг Пхукет аэропортида бортида 140 киши бўлган Air India Express йўловчи самолёти шассиси (ғилдираклари) билан боғлиқ муаммо туфайли қаттиқ қўнишни амалга оширди. Ушбу ҳодиса сабабли аэропортда ҳаракат бутунлай тўхтаб қолган. Бу ҳақда “Khaosod” хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, борт рақами VT-BWQ бўлган Boeing 737 MAX 8 лайнери Ҳайдарободдан тўғридан тўғри рейсни амалга оширган. Бортда жами 140 киши, жумладан, 133 нафар йўловчи бўлган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Ҳиндистон самолёти учиш-қўниш йўлагига шикаст етказгани сабабли Пхукет аэропорти ёпилган. Маълум бўлишича, қўниш вақтида самолётнинг олд шассиси синиб кетган.

“Шундан сўнг дарҳол аэропорт ёпилди. Дастлабки маълумотларга кўра, у кечгача ишламайди. Аэропорт ичида ўз рейсини кутаётган минглаб йўловчилар қолиб кетган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, дунёнинг турли мамлакатларига кундузи учиши керак бўлган рейслар 5-7 соатга кечикмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатига борган Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов самолётининг горизонтал стабилизатори шикастланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Таиланд Пхукет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг