“Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди

Жамият

image

Кеча, 16 январь куни соат 21:30 дан бошлаб Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида ҳаракат вақтинчага чекланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, туман ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида қор ёғингарчилиги кузатилгани ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида йўл қопламасининг юза қисми музлаб қолган. 

“Шулар инобатга олиниб, довон ҳудудида транспорт воситалари иштирокида автоҳалокатларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Тахтақорача” довонининг “Ургут–Китоб” йўналиши бўйича транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди”, дейилади хабарда. 

Ҳайдовчилардан мазкур йўналишда ҳаракатланишда белгиланган чекловларга амал қилиш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тахтақорача” довони орқали ўтадиган пулли туннель қурилиши бўйича келишув имзоланиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ургут Тахтақорача

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг