Тарихий миссия якуни: Artemis II нималарга эришди? (видео)
Бу қизиқ
−
09 Апрель 2907 2 дақиқа
NASA’нинг жорий йилнинг 6 апрель куни бошланган ва инсоният тарихидаги энг узоқ масофага эришилган космик парвози ўз миссиясини якунламоқда. Эртага, 10 апрель куни космик кема Қўшма Штатлар вақти билан 20:00 (Тошкент вақти билан 11 апрель 05:00) да Ерга қўнади. Бу ҳақда NASA хабар берди.
NASA’га кўра, Orion космик кемасининг 4 нафар экипаж аъзоси парвозни муваффақиятли якунлаб, дунёга намойиш этиш учун Ойдан олинган кўплаб суратлар ва бир олам таасуротлар билан ўз уйларига қайтмоқда. Экипаж учувчиси Виктор Гловер кеча, 8 апрель куни NASA’нинг Хюстондаги Жонсон космик марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида коинотдан туриб ўз таассуротларини улашган.
“Биз албатта ортга қайтишимиз керак. Биз Ойда сиз кўрганингиздан ҳам ҳайратланарлироқ кўплаб манзараларни тарихга муҳрладик. Бундан ташқари, одамларга айтишимиз зарур бўлган ажойиб таассуротлар билан қайтяпмиз. Бизда ўз миссиямизни якунлашимиз учун режада яна 2 кунимиз бор”, дейди экипаж аъзоси.
Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп Artemis II миссиясининг парвози муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг экипаж аъзолари билан суҳбатлашган. У миссия Америка тарихига олтин ҳарфлар билан муҳрланишини ҳамда мамлакат халқи ва Прездиденти улардан фахрланишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Artemis II миссияси Orion космик кемасида экипаждаги тўрт нафар астронавт билан Ер юзидан тахминан 406-407 минг километр узоқ масофага парвозни амалга оширганди. Шу тариқа Аppolo 13 миссияси томонидан ўрнатилган 1970 йилдаги рекорд янгиланган. Янги миссия аввалгисидан тахминан 4-6 минг километр узоқроқ масофани босиб ўтган.
Миссиянинг аввалгисидан асосий фарқи шундаки, космик кема Ойга қўнмасдан, унинг Ерга кўринмайдиган қисмини суратга олиши ва айланиб ўтиши керак эди. NASA’га кўра, парвоз кутилганидан ҳам муваффақиятлироқ тарзда амалга оширилган.
Хусусан, Artemis II миссияси астронавтлари Ойнинг орқа томонидан Ерга қаралганда сайёранинг ботиши қандай кўриниши акс этган фотосуратларни ҳам эълон қилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси