Tashkent City’да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
06 Январь 6937 1 дақиқа
Бугун, 6 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:55 да туманнинг Ботир Зокиров кўчаси Tashkent City 2-лот ҳудудида контейнер ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 08:57 да етиб бориб, ёнғин соат 09:01 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Авиасозлар” бозоридаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси