Тайвань энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

Олам

image

Тайвань ҳукумати мамлакат тарихидаги энг йирик “Ханьгуан” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, машғулотлар 10 кун давом этади. Уларда қатанашучи захирадаги аскарлар сони 20 000 нафарни ташкил қилади. Бу аввалги машғулотлар куни  ва қатнашчилар сонига нисбатан икки баравар кўп.

Маълум қилинишича, йирик супермаркетлар тармоғи ертўлаларини бомба паноҳгоҳлари сифатида ишлатиш режаси текширилмоқда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар кризис шароитида товар тақсимлаш ва асосий хизматларни таъминлаш салоҳиятини синовдан ўтказади.

Мамлакат Миллий мудофаа ва хавфсизлик тадқиқотлари институти ходими Чэ Чжуннинг айтишича, бу машғулотлар Хитой ҳужумига қарши узоқ муддатли қаршиликка тайёргарлик ҳамда армия ва жамият руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Хитой Тайванга қарши уруш бошласа, Пекинни портлатиш билан таҳдид қилгани хабар қилинганди.

Дилшод Ҳакимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тайвань ҳарбий машғулотлар Ханьгуан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг