Тайванда кучли тайфун оқибатида 14 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
24 Сентябрь 3145 1 дақиқа
Айни кунларда кузатилаётган кучли тўфон ортидан Тайваннинг Хуалянь туманида тўғон ёрилиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Focus Taiwan” хабар берди.
Қайд этилишича, Хуалянь шаҳридаги кўчкилар туфайли ҳосил бўлган кўл Рагаса тўфони олиб келган кучли ёғингарчилик сабабли қирғоғидан тошиб кетган ва Гуанфоу қишлоғини сув босиб, оқим қишлоқни вайрон қилган. Ҳозирда сув кўчалардан кетган бўлса-да, йўллар чиқинди ва лой қатлами билан қопланган.

Вазият ортидан ҳукумат хавфли ҳудуддан 3000 дан ортиқ одамни эвакуация қилган. Шу билан бирга, 14 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб инсонлар бедарак йўқолган. Қутқарувчилар эса одамларни уйма-уй қидирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, сув тошқини оқибатида Гуанфоудаги темирйўл станцияси ҳам зарарланган, шунингдек, маҳаллий шосседаги кўприклардан бири бутунлай вайрон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда сайёҳларга Рагаса супертайфуни яқинлашаётгани муносабати билан эҳтиёт чораларига риоя қилиш, сафар режалаштираётганларга эса хавфли ҳудудлардан қочиш тавсия этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь